Эрта улғайган Алишер Файзнинг дардли иқрори
Алишер Файз “13-студия” лойиҳасида меҳмон сифатида иштирок этиб, ўз ҳаётидаги таъсирли хотиралар билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида бошловчи хонандага унинг болалик йиллари ҳақида савол берди. Унинг таъкидлашича, Алишер Файз 10 ёшида Тошкент шаҳрига келиб, тенгдошларига нисбатан анча эрта мустақил ҳаётга қадам қўйган.
“Ўша пайтда сиз учун энг оғир бўлган жиҳат нима эди? Нимани кўпроқ соғингансиз?” — деган саволга хонанда бироз ўйланиб, ҳўрсинган ҳолда жавоб қайтарди:
“Бола бўлишни”, — деди у қисқа ва самимий тарзда.