АҚШ Эронга 15 бандли тинчлик режасини юборгани маълум бўлди
АҚШ Яқин Шарқдаги можаро ва урушни тугатиш мақсадида 15 бандидан иборат кенг қамровли режани Эронга тақдим қилди. Бу маълумотни 24 март, сешанба куни The New York Times газетаси икки нафар хабардор амалдорга таяниб тарқатди. Ҳужжат Покистон орқали Эрон расмийларига етказилгани хабар қилинди.
Исроилнинг N12 телеканали маълумотларига кўра, режада Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқишдан воз кечиши, бойитилган уран захираларини Халқаро атом энергияси агентлиги (АЭХА)га топшириши ва минтақада...