Ҳусанов ўғлини уйига олиб келди: Довуд кутиб олинди (видео)
Абдуқодир Ҳусанов — "Манчестер City" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси — 14 март куни ота бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун эса у янги туғилган ўғлини илк бор ўз хонадонига олиб келгани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда футболчининг яқинлари ва дўстлари янги меҳмонни катта қувонч билан кутиб олгани акс этган. Байрамона муҳитда хонандалар Ойбек ва Нигора томонидан “Эркатой” қўшиғи ижро этилган.
Шунингдек, чақалоққа Довуд деб исм қўйилгани ҳам маълум бўлди.