"Реал" клубида қайси футболчилар Арбелоани қўллаётгани маълум бўлди...
Marca хабарига кўра, "Реал Мадрид" таркибининг катта қисми бош мураббий Алваро Арбелоани қўллаб-қувватламоқда. Хабарларга қараганда, 43 ёшли мутахассис кийиниш хонасида ижобий ва эркин муҳит яратгани, шунингдек, футболчилар билан якка тартибдаги суҳбатларда аниқ ва қатъий ёндашув кўрсатгани орқали кучли қўллаб-қувватловга эга бўлган.
Хабарда айтилишича, Арбелоа футболчиларини омма олдида ҳимоя қилгани ва жамоани ўйинчилар ўзларини қулай ҳис қиладиган тарзда бошқаргани туфайли ҳурмат қозонган.