Дилноза Кубаева ролни қандай қўлга киритган? “Келгинди келин” ортидаги сир
Ссенарист Шоира Ғиёсова “Хуш келибсиз” лойиҳасида иштирок этиб, машҳур "Келгинди келин" фильмига оид кутилмаган сирни очиқчасига баён қилди.
Унинг айтишича, 2006 йилда суратга олинган ушбу фильмдаги бош рол аввалига бошқа актриса ижросига топширилиши режалаштирилган. Хусусан, Лола Йўлдашева номзоди ҳам жиддий кўриб чиқилган.
“Катта кастинг бўлган, жуда кўп ёш актрисалар келган. Улар орасида Дилноза Кубаева ҳам бор эди. Бир пайт у жинси шимда, сал тўлишган ҳолда келди. Мен эса аввалига бу образга тўғри келмайди, деб ўйлагандим.