Ўзбекистоннинг олтин захиралари қиймати рекорд даражага етди
2026 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин захиралари қиймати 67,7 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич йил бошидаги 55,1 миллиард долларга нисбатан анча ошган.
Марказий банкнинг берган маълумотларига кўра, шу даврда жисмоний олтин ҳажми 12,6 миллион трой унциядан 13,1 миллион трой унцияга кўтарилди. Халқаро бозор нархларининг ўсиши эса захиралар қийматини сезиларли даражада оширишга олиб келди.
Регулятор таъкидлашича, олтин иқтисодий беқарорлик ва геосиёсий хавф даврида стратегик...