Ўзбекистон автомобиль рақамларини олиш тартиби янгиланди
Ўзбекистон автомобиль рақамларини бериш тартиби янгиланди: энди рақам танлаш ва харид қилиш жараёни “АвтоРақам” мобил иловаси орқали амалга оширилади. Фойдаланувчилар иловада рақам комбинацияларини реал вақт режимида кузатиб, ўзларига ёққан вариантни танлашлари мумкин. Айнан чиройли рақамлар ушбу иловада тақдим этилади.
Оддий давлат рақамлари эса “Рандом” — тасодифий танлаш тизими орқали берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон омили минималга туширилган, жараёнлар тўлиқ электрон дастурлар орқали бошқарилади.