Ҳормуз бўғози атрофида кескинлик: АҚШ қўшин юборди
The Wall Street Journal маълумотига кўра, АҚШ Яқин Шарққа минглаб денгиз пиёдаларини йўналтирмоқда. Улар жума куни ҳудудга етиб келиши кутилмоқда — айнан шу кунда Доналд Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш бўйича белгиланган муддатни илгари сурган.
Хабарларга кўра, тахминан 2200 нафар денгиз пиёдаси — 31-денгиз экспедицион бўлинмаси таркибида — USS Tripoli (LHA-7) ва USS New Orleans (LPD-18) кемалари орқали CENTCOM масъулиятидаги ҳудудга жўнатилмоқда. Расмий жойлаштириш ишлари жума куни бошланади...