Дунёнинг энг йирик чучук сув захираларига эга давлатлари
Дунё аҳолиси сони жадал ўсиб бораётган бир пайтда, ҳаёт манбаи бўлмиш чучук сув захиралари стратегик бойликка айланиб бормоқда. Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботлари шуни кўрсатадики, обиҳаёт захиралари ер юзида ўта нотекис тақсимланган.
Zamin.uz дунёнинг "сув бойлари" ва яқинлашаётган глобал ташналик хавфи ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этади.
Бугунги кунда Бразилия сув ресурслари бўйича сайёрамизда мутлақ етакчи ҳисобланади. Ушбу лотин Америкаси давлати ихтиёрида 5 661 миллиард кубометр чучук сув мавжуд.