Месси жарима голларида Пелега етди
Лионель Месси MLS мавсумининг бешинчи турида "Интер Майами"нинг "Нью-Йорк Сити" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабасида жарима зарбасидан гол уриб, ўзининг ёрқин фаолиятига яна бир муҳим маррани қўшди. Аргентина ҳужумчиси энди тўғридан тўғри жарима зарбаларидан 70 та голга эга бўлиб, барча даврлар рўйхатида бразилиялик афсона Пеле билан тенглашди.
Бу натижа Мессини футбол тарихида стандарт вазиятлардан тўғридан тўғри урилган голлар бўйича иккинчи ўринга олиб чиқди. Ундан олдинда фақат собиқ "Лион"...