Левандовски кейинги йўлларни кўриб чиқмоқда
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Барселона" раҳбарияти Роберт Левандовскининг шартномасини яна бир мавсумга узайтириш-узайтирмаслик масаласини кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, Каталония клуби поляк ҳужумчисини амалдаги битимидан кейин ҳам олиб қолишга очиқ, бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
37 ёшли Левандовски ҳам ўз келажагини ҳали узил-кесил ҳал қилгани йўқ ва айтилишича, у бир нечта эҳтимолий вариантни кўриб чиқмоқда. Улар қаторига "Барселона"да қолиш, Европанинг бошқа йирик клубига ўтиш...