Эндиги "Эл-Класико" қачон? «Барселона» ва «Реал» чемпионлик пойгасида
Ла Лига "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги навбатдаги учрашув жадвалини тасдиқлади. Испания олий дивизионининг 35-тури доирасидаги баҳс 10 май куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан сана 11 майга ўтар чоғда соат 00:00да бошланади.
Бу мавсумда икки жамоа Эл-Класикодаги ғалабалардан биттадан улашди. "Реал Мадрид" 26 октябр куни Ла Лигада рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди, "Барселона" эса 11 январ куни Испания Суперкубоги финалида 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан жавоб қайтарди.