Фликнинг ажойиб натижалари уни ойнинг энг яхши мураббийига айлантирди
Испания чемпионатида муваффақиятли юришини давом эттираётган «Барселона» жамоаси яна бир эътирофга сазовор бўлди. Каталония клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лигада март ойининг энг яхши мутахассиси сифатида тан олинди.
Немис мураббийи бошчилигида «кўк-анорранглилар» ушбу ойда Испания юқори дивизионидаги барча учрашувларда максимал натижа қайд этди. Жамоа «Атлетик»ни минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, «Севиля» дарвозасига 5 та гол уриб, ёрқин ғалабага эришди. Шунингдек, «Райо Валекано»га...