Эрон можароси фонида Ҳиндистонда гўнгга талаб кескин ошди
Эрон атрофидаги кескин вазият ортидан юзага келган газ танқислиги Ҳиндистонда ноодатий ҳолатни юзага чиқарди. Энергия таъминотидаги узилишлар фонида мамлакатда муқобил ёқилғи манбаларига бўлган талаб кескин ошиб бормоқда.
Хусусан, Ҳиндистонда қорамол гўнгига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортгани қайд этилмоқда. Бу эса аҳолининг анъанавий ва арзон энергия манбаларига мурожаат қилаётганини кўрсатади.
Маълумотларга кўра, Ҳормуз бўғози орқали юк ташувчи кемаларнинг ҳаракати секинлашгани...