Туркияда ўзбекистонлик қиз тўртинчи қаватдан тушиб кетиб шифохонада вафот этди
Туркиянинг Измир шаҳрида фожиали ҳодиса рўй берди: 22 ёшли ўзбекистонлик аёл Севдора Ҳакимжонова “дом”нинг тўртинчи қаватидан пастга тушиб кетиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ҳакимжонова 17 март куни оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва беш кун давомида даволанган. Аммо тиббий кўрсатмаларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имконсиз бўлган.
Бош консулхона ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги...