Наманганда йирик Арашан Ресорт туризм мажмуаси қурилиши бошланди
Наманган вилояти Поп туманидаги Арашан кўллари атрофида “Арашан Ресорт” йирик туризм мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа 600 гектар майдонни қамраб олиб, замонавий туризм инфратузилмасига эга йирик дам олиш ва саёҳат марказига айланиши режалаштирилган.
Мажмуа тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг кунлик 2,5 минг сайёҳни қабул қилиш, йиллик 912 минг нафар туристга хизмат кўрсатиш ва 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳа доирасида экологик туризм, экстремал ва тоғ туризми инфратузилмалари...