Марям Тиллаева 30 минг долларлик энг қиммат сумкани сотиб олди
“Маша Тилла” номи билан машҳур бўлган Марям Тиллаева қиммат Hermes Shadow Birkin сумкасини харид қилди. У ўзининг ижтимоий тармоқларида ушбу ноёб аксессуарни намойиш этган ҳолда видео жойлади.
Блогер изоҳда шундай ёзди: “Сизнинг сумкангиз қандай? Бу Shadow Birkin модели биринчи марта 2009 йилда Hermes учун Жан-Пол Готе томонидан тақдим этилган ва ўшандан бери коллекционерлар учун ноёб ютуққа айланган”.
Маълумотларга кўра, мазкур сумканинг қиймати 30–40 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.