Гвардиола бешинчи марта Англия Лига кубогини қўлга киритди
Кеча Англия Лига кубоги финалида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиби сифатида тарихий ютуқни қайд этди.
Бош мураббий Хосеп Гвардиола учун бу Лига кубогидаги бешинчи соврин бўлиб, аввалги ғалабалари 2017/18, 2018/19, 2019/20 ва 2020/21 мавсумларига тўғри келган.
Ушбу натижа испан мутахассисини мусобақа тарихида якка рекордчига айлантирди, Брайан Клаф ва Алекс Фергюсон каби афсонавий мураббийларни ортда қолдирди. Ҳар икки легендар...