КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди, деб хабар беради Кореянинг Марказий телеграф агентлиги (CТАК). Хабарда айтилишича, “КХДР Олий Халқ Мажлиси ўн бешинчи чақириқ I сессиясида Ким Чен Инни КХДР Давлат ишлари раиси лавозимига қайта сайлади”.
Ким Чен Ин 2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг КХДРнинг олий раҳбари, Корея Меҳнат партияси раҳбари ва Корея халқ армиясининг олий бош қўмондони этиб эълон қилинган эди. 2012 йилда у Давлат мудофаа қўмитасига раҳбар этиб тайинланди...