Оқ уй Эрон билан тинчлик музокараларини бошлаш шартларини эълон қилди
Яқин Шарқдаги шиддатли тўқнашувлар фонида дунё нигоҳи Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги эҳтимолий сулҳ режаларига қаратилган. Доналд Трамп маъмурияти урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш йўлларини излаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Zamin.uz АҚШ томони Эрон олдига қўяётган қатъий шартлар ва парда ортидаги дипломатик ўйинлар тафсилотларини тақдим этади.
АҚШ президенти маъмурияти Эрон билан низога нуқта қўйиш бўйича дастлабки муҳокамаларга киришди. "Axios" нашрининг хабар беришича, Вашингтон Теҳрон олдига олтита асосий талабни қўймоқда.