Абдуқодир Ҳусанов "Реал" билан ўйинда "Сити" ишончини қанчалик қозонди?
Англия футболида ҳалигача "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги муҳим тўқнашув муҳокамалар марказида қолмоқда. Ушбу баҳс юзасидан турли экспертлар ўз фикр ва таҳлилларини билдирмоқда. Нуфузли City Xtra сайти ҳам ушбу ўйинни чуқур таҳлил қилиб, айниқса ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига алоҳида тўхталди.
Маълум қилинишича, “Сити” кетма-кет учинчи марта “Реал”га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигаси билан хайрлашган бўлса-да, “Этиҳад”даги охирги учрашувда ижобий жиҳатлар ҳам етарлича кузатилди.