АҚШ ва Исроил Теҳрондаги стратегик объектларга зарба бермоқда
Фото: Anadolu via Getty / АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган генерал Али Муҳаммад Наиний шараф билан дафн этилди.
Яқин Шарқдаги вазият тобора кескин тус олмоқда. АҚШ ва Исроил томонидан Эрон пойтахти Теҳрон ҳамда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида жойлашган муҳим стратегик объектларга ҳаво зарбалари берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шанба куни Исроил ҳарбийлари ўз авиацияси Теҳронда жойлашган Ядровий ишланмалар илмий-тадқиқот марказига аниқ зарба берганини расман маълум қилди.