Зиёда “Кўра олмайсиз” билан юракларга етиб борди (видео)
Хонанда Зиёда Қобилова бир ой аввал тақдим этилган “Кўра олмайсиз” номли қўшиғининг клипини мухлисларига намойиш этди. Клип 20 март куни YouTube платформасида премера қилинди. Унда бош ролларни Айсанем Юсупова ва Диёрбек Садуллаев ижро этган.
Баъзан ёнимиздаги инсонни кўрамиз, аммо уни ҳис қилмаймиз. Баъзан эса бирга яшаймиз, лекин аслида бир-биримиздан жуда узоқ бўламиз.
Ушбу клип айнан сукут ортида яширинган оғриқ, айтилмай қолган сўзлар ва кўринмас ҳис-туйғулар ҳақида ҳикоя қилади.