Ўзбекистонда ҳарорат 28 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет жорий йилнинг 21-23 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво тахминларини эълон қилди.
Шу хабарга кўра, 21 март куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз, очиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққа кўтарилади.
23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир кузатилади...