Арбелоа Мбаппенинг жисмоний ва психологик ҳолати ҳақида маълумот берди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жисмоний ва психологик ҳолатини "Атлетико Мадрид"га қарши муҳим ўйин олдидан баҳолади.
Учрашув 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади. Арбелоа таъкидлашича, Мбаппенинг охирги ўйинлардаги ҳаракатлари ва майдондаги фаоллиги унинг юқори формада эканлигини кўрсатди. "Манчестерда ўтказган минутлари, қилган икки-учта югуриши ва ҳар бир ҳаракати унинг аъло ҳолатда эканини намойиш этди. Лекин биз учун асосийси — унинг ҳолати.