Эрон зарбалари Исроил жанубида жиддий талофатлар келтирди
Фото: Reuters / Димонага ҳужум оқибатлари.
Исроилнинг жанубий ҳудудларида жойлашган Димона ва Арад шаҳарлари Эрон томонидан йўлланган ракета зарбалари оқибатида жиддий жабр кўрди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум натижасида қарийб 90 нафар инсон турли даражада жароҳат олган. Улар орасида оғир аҳволда бўлганлар ҳам бор — камида 10 киши, жумладан беш ёшли қизалоқнинг ҳолати ташвишли экани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳужумлардан асосий мақсад сифатида Исроилнинг ядровий инфратузилмаси кўрилган.