Маҳмуд Муродов Гливицеда чемпионлик камарини қўлга киритди
Польшадаги Гливице шаҳри бугун яна бир катта спорт кечасига мезбонлик қилди. Айниқса, FAME 30 турнири доирасида ўтган жанг мухлислар эътибор марказида бўлди.
Ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз, тажрибали жангчи Маҳмуд Муродов ҳам иштирок этиб, кўргазмали кикбоксинг қоидалари бўйича чемпионлик камари учун маҳаллий спортчи Денис Лабрыйга қарши рингга кўтарилди.
Жанг бошиданоқ кескин ва шиддатли руҳда кечди. Ҳар икки спортчи ҳам фаол ҳаракат қилиб, кучли зарбалар ва аниқ комбинациялар орқали устунликка эришишга интилди.