Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун янги либосларини таништирди (фото)
2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида миллий жамоалар нафақат таркиб ва тактика, балки ташқи кўриниш устида ҳам жиддий иш олиб бормоқда. Бу сафар Португалия ва Колумбия терма жамоалари янги сафар либосларини расман намойиш қилди ва мухлислар эътиборини ўзига қаратди.
Янги дизайн устида ишлаган Puma компанияси Португалия жамоаси учун ноодатий ечимни танлади. Оддий ҳолатда герб чап томонда жойлаштирилса, бу сафар у футболканинг қоқ марказига кўчирилди. Бу эса либосга мутлақо янги ва замонавий кўриниш бағишлаган.