Эрон ракета синови билан АҚШ базасига сигнал берди
Яқин Шарқ атрофидаги геосиёсий вазият янада таранглашмоқда. Эрон томонидан Ҳинд океани ҳудудида жойлашган стратегик аҳамиятга эга Диего-Гарсия ҳарбий базасига қарата иккита ўрта масофали баллистик ракета учирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, учирилган ракеталардан ҳеч бири нишонга етмаган. Манбаларнинг таъкидлашича, улардан бири парвоз жараёнида техник носозлик туфайли ишдан чиққан. Иккинчиси эса АҚШ ҳарбий денгиз кучлари томонидан қарши олинган ...