Ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоқ 28 йилдан сўнг оиласини топди...
Фото: mp.weixin.qq.com
Инсоният тарихида баъзан шундай воқеалар юз берадики, уларнинг замиридаги фожиа ва кейинги мўъжизавий бахт кишини ҳайратга солмай қўймайди. Хитойда юз берган бир оилавий драма ва орадан 28 йил ўтиб янграган шодлик садоси бугун дунё оммаси эътиборини тортмоқда. Zamin.uz мудҳиш тақдир синовларидан ўтиб, ўз илдизларини топган қизнинг ҳикоясини тақдим этади.
Хитойлик Хун Янли оилада учинчи қиз бўлиб дунёга келганида, ҳали ўзини қандай синовлар кутаётганини билмас эди.