АҚШ Эрон нефтига қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилди
Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий тўқнашувлар ва Ҳўрмуз бўғозидаги қамал туфайли дунё энергия бозори оғир дамларни бошдан кечирмоқда. Нефт нархининг рекорд даражада кўтарилиши фонида Оқ уй кутилмаган ва баҳсли қадам ташлади. Zamin.uz АҚШнинг Эрон нефтига оид янги стратегик юриши ва унинг бозордаги акс-садосини таҳлил қилади.
20 март, жума куни АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефти ва ёнилғи маҳсулотлари савдосига қўйилган чекловларни 30 кун муддатга юмшатди. Мазкур қарор фақат шу вақтгача йўлга чиққан ва транзит ҳолатидаги юкларга тааллуқли бўлиб...