АҚШ ядровий қурол таҳдидини янги давлатлар билан кенгайтирди
АҚШ расман Россия, Хитой, Эрон, Шимолий Корея ва Покистонни ядровий қурол билан ҳужум қилишга қодир давлатлар рўйхатига киритди. Бу маълумот АҚШ ҳукумати разведка ҳамжамияти томонидан тайёрланган йиллик ҳисоботда келтирилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, мазкур давлатлар нафақат ядровий қудратга эга, балки анъанавий жанговар қудратни ҳам ривожлантиришда давом этмоқда. Улар илғор, янги ва анъанавий ракеталарни тадқиқ қилиб, ишлаб чиқмоқда. Разведка ҳамжамияти прогноз қиладики, 2035 йилга келиб...