22 мартда Ўзбекистонда ҳаво ёмғирли ва салқин бўлади
22 март куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бираз ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқ ва ғарб йўналишида 5–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–10 даража, кундузи 16–23 даража атрофида бўлади.
Ҳудудлар кесими бўйича маълумот:
-
Тошкент шаҳри: кечаси қисқа ёмғир ва туман, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат: кечаси 7–9, кундузи 17–19 даража.
-
Тошкент вилояти: кечаси ва эрталаб ёмғир эҳтимоли, кундузи об-ҳаво қуруқ.