Трамп НАТОни танқид қилиб иттифоқчиларни қўрқоқ деб атади
Доналд Трамп яна бир бор кескин баёноти билан халқаро майдонда шов-шувга сабаб бўлди. NATO иттифоқчиларига нисбатан қаттиқ танқид билдирган АҚШ президенти уларни очиқчасига “қўрқоқлар” деб атади. Бу фикрлар у томонидан Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Трампнинг таъкидлашича, иттифоқчи давлатлар уруш оқибатида нефть нархлари ошиб кетганидан норози бўлмоқда, аммо шу билан бирга вазиятни барқарорлаштириш учун аниқ ҳаракат қилишдан бош тортаяпти. Хусусан, у Ҳўрмуз бўғози орқали...