Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида умумхалқ Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди. Тадбирда сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ҳамда хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларни баҳор айёми билан табриклади.
Президент ўз нутқида бу йилги байрам алоҳида рамзий маъно касб этаётганини, чунки Наврўз Рамазон ҳайити билан бир пайтда нишонланаётганини таъкидлади. У бу лаҳзани икки улуғ дарёнинг учрашувига қиёслаб, ҳар икки байрамни биргаликда...