Анвар Ғофуров: Кучли "Насаф"га қарши омад биз томонда бўлди
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сурхон" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар жамоасининг вақтинча бош мураббийи Анвар Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббий, аввало, баҳс жуда мураккаб ва масъулиятли ўтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "Насаф" нафақат Ўзбекистонда, балки қитъа миқёсида ҳам ўз ўрнига эга бўлган кучли ва тажрибали жамоалардан бири ҳисобланади. Қаршиликлар таркибида ёш футболчилар кўп бўлишига қарамасдан, улар мунтазам равишда...