Чак Норрис 86 ёшида вафот этди
Америкалик актёр, жанг санъатлари устаси ва оммавий маданият тимсоли Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. TMZ ҳамда бошқа бир қатор йирик АҚШ ОАВлари унинг пайшанба тонгида Гавайида вафот этганини хабар қилди. Кейинроқ унинг оиласи ижтимоий тармоқларда берилган баёнот орқали бу хабарни тасдиқлаб, у яқинлари қуршовида кутилмаганда ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.
Хабарларга кўра, Норрис 19 март куни саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб Кауаи оролидаги шифохонага олиб борилган.