Қирғизистонлик қори Жаҳон Қуръон мусобақасида ғолиб бўлди
Қирғизистонлик Муҳаммадали қори Умаров халқаро Қуръон мусобақасида энг юқори ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа 17 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилди. Танловда дунёнинг турли бурчакларидан 10 мингдан ортиқ номзод иштирок этиш истагини билдирган. Улардан 2 минг нафар танлов босқичидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада баҳс олиб борган. Якуний босқичга эса 64 нафар иштирокчи йўл олди ва саккиз кун...