Японияда бензин танқислиги: Ҳормуз бўғози ва Трамп омиллари
Япониядаги айрим бензин қуйиш шохобчаларида осилган эълонлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Уларда: “Бензин йўқ. Трампга раҳмат айтинг”, деган мазмундаги ёзувлар пайдо бўлган. Бу гаплар ортида эса жиддий геосиёсий ва иқтисодий омиллар ётибди.
Маълумки, Япония энергетик ресурсларга бой мамлакат эмас. У нефть маҳсулотларининг асосий қисмини хориждан импорт қилади. Хусусан, мамлакат истеъмол қиладиган нефтьнинг тахминан 90–95 фоизи Форс кўрфази ҳудудидаги давлатлардан келтирилади.