УЕФА ёзда ВАРдан фойдаланиш масаласини муҳокама қилади
УЕФА бу ёзда Европанинг энг нуфузли лигалари билан видеоқайта текшириш тизими (ВАР)дан қандай самарали фойдаланилаётганини муҳокама қилиш мақсадида махсус йиғилиш ташкил қилади. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Йиғилишда УЕФА бутун қитъада ягона, соддалаштирилган ёндашувни жорий этишни кўзламоқда. Бу эса ВАР фақат “аниқ ва очиқ хатолар”ни тўғрилаш учун қўлланилишини таъминлайди ва футбол ўйинида адолатни мустаҳкамлайди.
Тадбирни УЕФА ҳакамлар бўлими раҳбари Роберто Росетти мезбонлик...