«Ливерпуль» Камавинга учун асосий даъвогарга айланди
Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони «Ливерпуль» трансфер бозорида навбатдаги йирик қадамни ташлашга тайёр. Мерсисайдликлар бу гал Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритишда асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
TEAMtalk манбасига кўра, «Реал» раҳбарияти 23 ёшли француз футболчиси бўйича тушиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Шу билан бирга, Камавинга ўз фаолиятини Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада давом эттиришни истамоқда...