ЕЧЛ чоракфинали тақвими эълон қилинди: кутилган супер баҳслар яқин
Европа футболининг энг нуфузли мусобақаси — УEФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чоракфинал босқичига оид ўйинлар тақвими расман эълон қилинди. Энди мухлисларни ҳақиқий грандлар тўқнашуви, кескин ва интригага бой баҳслар кутиб турибди.
Дастлабки учрашувлар 7–8 апрель кунлари бўлиб ўтади. Илк баҳсда «Спортинг» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Шу куни яна бир марказий қарама-қаршиликда «Реал» ва «Бавария» ўзаро куч синашади.
8 апрель куни эса янада қизиқ жуфтликлар майдонга чиқади.