Мафтуна Холмуродова тўйлардан бир ойда қанча топишини маълум қилди (видео)
Хонанда Мафтуна Холмуродова «Шокуз» лойиҳасидаги суҳбати давомида илк гонорари, ижодий йўли ва даромадлари ҳақида очиқчасига фикр билдирди.
Суҳбат чоғида ундан биринчи топган пули қаердан бўлгани сўралганда, хонанда бу тўй хизматларидан келганини айтди:
«Биринчи даромадим тўйлардан бўлган. Ўша пайтларда ҳатто телевиденияга ҳам чиқмаган эдим. Тўйлар жуда кўп бўларди, машинанинг орқаси пулга тўлиб кетарди. Келиб бемалол контрактимни тўлардим. Ўшанда пуллар ҳам жуда яхши эди», — дейди у.