Рамазон ҳайити куни об-ҳаво сюрприз қилади: айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Рамазон ҳайити куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво барқарор эмас — айрим ҳудудларда ёмғир кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Тошкент шаҳрида осмон булутли бўлиб туради. Кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи 17–19 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди.