Тошкентда ҳайит куни жамоат транспортлари эртароқ хизмат кўрсатади
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан жорий йил 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси томонидан расмий ахборот берилди.
Маълум қилинишича, ушбу қарор жамоат транспортидан фойдаланиб ҳайит намозида қатнашишни режалаштираётган аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.
Жумладан, 20 март – Рамазон ҳайити куни метро поездлари ҳаракати одатий вақтдан 1 соат олдин...