Мактабларда баҳорги таътил санаси расман эълон қилинди
Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келиши муносабати билан таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан старт олади.
Шунингдек, 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларидаги дарслар 4-чоракда зичлаштирилган ҳолда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, байрам муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни деб белгиланган:
...