Ўзбекистонда валюта операциялари тартиби янада такомиллаштирилади
Ўзбекистонда молиявий операцияларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида валюта фаолияти қоидаларини такомиллаштиришга қаратилган янги ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжатда валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари ҳамда банклар фаолиятини янада аниқ ва замонавий қоидалар асосида тартибга солиш назарда тутилган.
Лойиҳа доирасида қатор бандлардаги “тижорат банклари” атамаси “банклар” сўзи билан алмаштирилиши, шунингдек, жисмоний шахслар орасидаги носавдо пул ўтказмаларига аниқлик киритилиши таклиф қилинмоқда.