"Камп Ноу"да голли шоу: "Барселона" "Ньюкасл"ни тор-мор этди!
Кеча "Камп Ноу" стадионида УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг "Барселона" жамоаси Англиянинг "Ньюкасл Юнайтед" клубини қабул қилди. Биринчи ўйиндаги устунликни сақлаб қолган каталонияликлар, ўз майдонларида ҳақиқий "голли ёмғир" уюштиришди — 7:2.
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар босимни оширишди. Рафинья (6, 72), Марк Бернал (18), Ламин Ямал (45+7), Фермин Лопес (51) ва Роберт Левандовскининг дубли (56, 61) ғалабани таъминлади. "Ньюкасл"...