Эрон АҚШ ҳужуми натижасида ҳалок бўлган 84 денгизчисини дафн этди
Бугун Эрон 84 денгизчисини дафн этмоқда, деб хабар берилди. 4 март куни Эроннинг “Дена” эсминеци Ҳиндистондан ҳарбий параддан қайтаётган вақтда Шри Ланка ороли яқинида АҚШ сув ости кемаси томонидан ҳужумга учраган эди. Ҳужум натижасида 84 денгизчи ҳалок бўлган, 20 киши бедарак йўқолган эди.
Кеча Эроннинг бир неча шаҳарларида денгизчилар сўнгги манзилга кузатилди. Маросимларда оилалар ва ҳамкасблар қурбонларни хотирлади, уларнинг жасадлари ҳурмат билан дафн қилинди.
Эрон президенти...