Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади
Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити расман 20 март куни нишонланади. Ҳужжатда байрамни бутун мамлакат бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказиш, унда халқнинг анъана ва урф-одатларини акс эттирувчи тадбирларни ташкил этиш режалари белгиланган.
Фармонга кўра, ҳудудлардаги байрам тадбирлари Наврўз умумхалқ байрами билан уйғун ҳолда ташкил этилади. Аҳоли орасида меҳр-оқибат, бирдамлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш мақсадида байрам кунларида маданий, маърифий ва хайрия тадбирларини қўллаб-қувватлаш кутилмоқда.